Марказий Осиё учун иқлим ўзгаришига мослашиш чоралари зарур – МОХЭФ

Дата: 16:44, 08-06-2018.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Марказий Осиё мамлакатлари иқлим ўзгариши ҳодисаси каби ҳодисалар муносабати билан мослашиш тадбирларини ишлаб чиқишда ҳамкорликни фаоллаштиришлари керак, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жаҳон банки институти маълумотларига кўра (2016), Марказий Осиё давлатлари ЯИМнинг зилзила ва сув тошқини каби бундай табиий офатлардан кўрадиган йиллик зарарлари ўртача $9 млнни ташкил этади. Шу билан бирга, жабрланганлар сони 3 млн кишига етади.

Бу маълумотларни Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) ижрочи директори Искандар Абдуллаев Тошкентда Марказий Осиё халқаро экологик форумида (МОХЭФ) келтириб ўтди.

“Марказий Осиё жуда бой табиатга эга. Европа ва Марказий Осиёда биологик хилма-хиллик ва экотизимлар хизматлари бўйича Ҳукуматлараро илмий-стратегик платформаси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, фақат чучук сув сифатини тартибга солиш билан боғлиқ хизматлар ўртача йилига гектарига 1 минг 965 АҚШ долларга баҳоланмоқда. Экотизимларнинг иқлим ва ҳаво сифатини бошқариш бўйича хизматлари йилига навбати билан гектарига 464 ва 289 АҚШ долларини ташкил этади. Холбуки, табиатни ҳеч қачон пул билан ўлчаб бўлмайди, чунки у бизга ва авлодларимизга яратган томонидан берилган”, - деб таъкидлади Абдуллаев.

Марказий Осиёда иқлим ўзгаришининг оқибатлари қишлоқ хўжалиги, энергетика, табиий офатлар хавфи, аҳоли соғлигини сақлаш ва бошқа муҳим соҳаларга таъсир кўрсатмоқда.

“Мавжуд баҳоларга кўра, минтақага фақат қурғоқчилик ва сув тошқинлари каби ҳодисалардан келадиган зарарлар ЯИМнинг йилига қарийб 1,3% ни ташкил этади. Мослашиш чора-тадбирларисиз иқлим ўзгаришининг салбий таъсири кўриладиган зарарлар ошиб боради, ва турли хил ҳисоб-китобларга кўра, иқлим ўзгаришидан иқтисодий зарарлар 2050 йилга бориб, минтақада жами ЯИМнинг 2%дан 5%га етади”, - деб такидлади МОМЭМ ижрочи директори.

Сурат манбаи: http://aralsk.su/viewtopic.php?f=3&t=1047

Янгилик билан ўртоқлашиш: