Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Ўзбекистонни сайлов якунлангани муносабати билан қутлади

Дата: 00:17, 08-12-2016.

Тошкент. 8 декабр. ЎзТАГ – 6 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ж.Хопкинс Университети қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ Институти (АҚШ) раиси Фредерик Старрни қабул қилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг халқаро ва минтақавий масалаларнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Фредерик Старр Ўзбекистонга, жумладан якунланган Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатор ҳудудларга ташрифидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди ва сайлов кампаниясининг муваффақиятли якунлангани билан табриклади”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: