Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари орасида Озарбайжон ва Ўзбекистон Россияга энг кам боғлиқ

Дата: 12:06, 05-11-2014.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари орасида Озарбайжон ва Ўзбекистон Россияга энг кам боғлиқ, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) “Марказий Осиё ва Кафказ: хавфларнинг ошиши ислоҳотларни кучайтиришни талаб қилмоқда” номли таҳлилий маърузасига асосланган ҳолда.

Маърузага мувофиқ, Ўзбекистон экспорт бўйича Россияга 3% кам, импорт бўйича эса 3-10%, пул ўтказишлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ) соҳасида эса 3% кам боғлиқдир.

Солиштириш учун, Арманистон импорт, пул ўтказишлари ва ТТХИ бўйича Россияга 10%, Қирғизистон импорт ва пул ўтказишлари бўйича 10%, экспорт ва ТТХИ бўйича 3-10%, Тожикистон импорт ва пул ўтказишлари бўйича 10% ошиқ, экспорт бўйича 3% кам ва ТТХИ бўйича 3-10% боғлиқ. Ҳатто Туркманистон ҳам экспорт жиҳатидан Россияга 10% боғлиқ. Қозоғистон эса шимолий қўшнисига экспорт ва импорт томонидан 3-10% боғлиқдир.

ХВЖ экспертлари фикрига кўра, Россияга энг кам боғлиқ бўлган мамлакат Озарбайжон бўлиб (Ўзбекистон иккинчи ўринда – ЎзТАГ), тўрт жиҳатдан (экспорт, импорт, пул ўтказишлари ва ТТХИ – ЎзТАГ) Россияга 3% кам боғлиқдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: