“Марказий Осиё + Япония” диалогига аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарларининг йиғилиши санаси маълум қилинди
Дата: 18:21, 08-07-2014.
Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 16-17 июл кунлари Бишкекда (Қирғизистон) “Марказий Осиё + Япония” диалогига аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради 12news.uz.
Япон ОАВ маълумотларига кўра, беш Марказий Осиё мамлакатлари (Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон) ва Япония ташқи ишлар вазирларининг учрашувида ҳавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси масалалари муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамизки, “Марказий Осиё + Япония” диалоги 2004 йилнинг августида ўша пайтлар Япония Ташқи ишлар вазири лавозимида бўлган Йорико Кавагучининг Марказий Осиё мамлакатларига сафари доирасида ташкил этилган эди.


