Марказий Осиёдаги энг арзон квартиралар Тошкентдалиги маълум бўлди
Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Марказий Осиёдаги энг арзон квартиралар Тошкентдалиги маълум бўлди. Бу хулоса CA-News агентлиги томонидан минтақадаги olx сайтларидаги нархлар таҳлилидан кейин эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тошкентда энг арзон квартирани эски мебели билан биргаликда атига $19 мингга олиш мумкин, худи шундан хонадон Душанбеда $18,5 мингга мебелсиз таклиф этилмоқда.
Айни пайтда майдони 60 квадрат метр бўлган икки хонали квартиранинг ўртача баҳоси Тошкентда $27 мингга, Душанбеда $36 мингга, Бишкекда $55 мингга, Алматида $60 мингга, Астанада $ 67 мингга тенг.
Ўз навбатида Душанбеда энг қиммат квартира боҳоси $355 минг бўлиб, Алмати ва Астанадаги квартира баҳосидан кам фарқ қилади. Бишкекда энг қиммат икки хонали квартирани $120 мингга, Тошкентда $100 мингга олиш мумкин.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2017 йилда уй жой бозорини яна пасайиш кутади. Баҳоси аслидан юқори квартиралар баҳоси пасаяди, қолган объектлар ўз қийматини сақлаб қолади.