Марказий Осиёдаги энг биринчи Boeing 787 Dreamliner Тошкентга қўнди

Дата: 12:38, 31-08-2016.

Тошкент. 31 август. ЎзТАГ – Бундан бир оз олдин “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Марказий Осиёдаги энг биринчи Boeing 787 Dreamliner Тошкентга қўнди, деб хабар беради чоршанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Америкаликлар яхши ишлаб, биринчи самолётни мамлакат мустақилигининг 25 йиллиги арафасида етказиб бердилар. Эндиликда сиз Тошкентдан Нью-Йоркка ёки Токиогача учиб боришингиз мумкин. “Орзулар лайнери”да бу осон, тез ва арзон бўлади”, - деб хабар қилди 2 соат чамаси олдин Фейсбукда Bach Hoosler исмли фойдаланувчи.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Boeing 787 Dreamliner самолётларини 2007 йилда лизингга олган эди. Улар 2014-2016 йилларда етказилиб берилиши зарур.

Тошкент 2012 йил 1 июнда бутун дунё бўйлаб тақдимот учишини амалга ошираётган Boeing 787 Dreamlinerни кутиб олган эди.

2014 йил ноябрда “Бухоро” халқаро аэропорти БААдан чартер рейсини амалга ошираётган Boeing 787 Dreamlinerни илк марта қабул қилиб, унга хизмат кўрсатган эди.

Boeing 787 Dreamliner – узоқ масофага учувчи самолёт бўлиб, 210-230 йўловчини 15,75 минг км масофага ташишга мўлжалланган. Лайнер асосан композит материаллардан ясалган бўлиб, узоқ масофага учишга қодир бўлган дунёдаги биринчи ўрта катталикдаги самолётдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: