Марказий Осиёга ортиқча миллий таркибларсиз минтақавий мулоқот зарур
Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Марказий Осиёга ортиқча махсус миллий таркибларсиз минтақавий мулоқот зарур, деган хулосага келди “The Diplomat” интернет-журнали бош муҳаррири Кэтрин Путц Самарқандда 10-11 ноябрда бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференция якунлари бўйича, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Конференцияда нафақат ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди, балки муаммолар ҳам муҳокама қилинди. Ш.Мирзиёев ва бошқа нотиқлар Марказий Осиё ҳукуматлари ортиқча махсус миллий таркибларни яратишга интилмаётганликларини таъкидлаб, умумий тарих ва минтақа мамлакатларининг мустақилликларини йўққа чиқаришга тайёр эмасликларига урғу бердилар. Бунинг ўрнига, минтақавий муаммоларни биргаликда ҳал қилиш учун минтақавий мулоқотга зарурат борлиги таъкидланди”, - деб ёзди Путц ўзининг “Ўзбекистон минтақавий ҳамкорликни гапдан ҳақиқатга чиқариш ниятида” номли мақоласида.
Авлиё Антоний Оксфорд коллежи Россия ва Евроосиёни ўрганиш маркази директори Рой Аллисон ўз чиқишида ҳозирда Марказий Осиёдаги институционал вазият минтақавий эмас, балки “макроминтақавий” характерга эга эканини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ва Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕОИҲ) фақат Марказий Осиёга хос бўлган масалаларни қамраб олмайди. Р.Аллисоннинг фикрига кўра, ШҲТ кенгайиши, унга Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши бирлашманинг Евроосиё фукусини “сусайтириб”, оғирлик марказини бошқа минтақаларга кўчирди. Беларусь ва Арманистон кирувчи КХШТни Россия бошқаради, лекин Туркманистон ва Ўзбекистон унга кирмайди. ЭОИҲга ҳам барча Марказий Осиё давлатлари аъзо эмас ва у ҳам минтақавий муаммоларга диққатни қаратмайди, ташкилот олдида турган бошқа муаммолар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади”, - деб таъкидлади “The Diplomat” бош муҳаррири.
Эслатиб ўтамизки, “The Diplomat”нинг ўқувчилари ойига 1,2 млн кишини ташкил қилади. Ушбу нашр ғарбнинг сиёсатни шакллантирувчи экспертлар доиралари, Марказий Осиё минтақаси билан шуғулланувчи журналист ва кузатувчилари ўртасида оммалашмоқда. Нашрнинг бош идораси Токиода, таҳририят кенгаши Вашингтон ва Нью-Йоркда жойлашган. Журнал шунингдек ҳар ойда босма версиясини ҳам чоп этади.


