Марказий Осиёлик ёш журналистлар Туркияда таълим оладилар

Дата: 15:23, 27-05-2014.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Июнда Марказий Осиё мамлакатларидан (Қозоғистон,Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) бўлган ва турк тилини билувчи ёш ОАВ ходимлари (18-35 ёш) учун 2-Туркия медиа-тренингини (TÜMEP) ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда 12news.uz интернет нашри.
Тошкентдаги Туркия элчихонаси матбуот хизматидан хабар беришларича, медиа-тренинг турк тилида ўтказилади ва уч ҳафта давом этади.
“Назарий ва амалий машғулотлардан ташқари TÜMEP доирасида турли ижтимоий тадбирлар, хусусан, суҳбатлар, экскурсия ва саёҳатлар ҳам ўтказиш ҳам
режалаштирилган. TÜMEPда қатнашиш билан боғлиқ барча ҳаражатлар Туркия Ноширлик ва ахборот ишлари бош бошқармаси томонидан қопланади. Ушбу тадбирда қатнашишни истаган барча қизиқувчилар Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматига мурожаат қилишлари мумкин.
Туркия Республикаси Бош вазири девони ҳузуридаги Туркия Ноширлик ва ахборот ишлари бош бошқармаси томонидан ташкил этилаётган Туркия медиа-тренингини (TÜMEP) ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – Туркияда ОАВ соҳасидаги йиғилган тажрибаларни бошқа мамлакатлардаги ёш ОАВ вакиллари билан ўртоқлашиш ва шу орқали Туркия билан бошқа мамлакатлар ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ҳамкорликни ривожланишига кўмаклашишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: