Март бошида ўзбек спортчилари машҳур Arnold Sports Festival турнирида қатнашадилар

Дата: 17:44, 02-03-2017.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – 2-5 март кунлари ўзбекистонлик спорчилар ҳар йил АҚШнинг Огайо штатида бўлиб ўтадиган машҳур Arnold Sports Festival спорт мусобақасида иштирок этадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Лола Каримова-Тиллаеванинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига асосланган ҳолда.

Жорий йилда Огайодаги спорт фестивалида Ўзбекистон шарафини оғир атлетлар Сергей Трубицин, Хамза Примов, куч экстрими устаси Шуҳрат Алихонов, масрестлинг бўйича Олеся Гуреевалар ҳимоя қиладилар.  

Эслатиб ўтамизки, Arnold Sports Festival АҚШнинг энг йирик спорт фестивалларидан бири саналиб, шахсан Арнольд Шварценеггер томонидан бевосита қўллаб қувватланиб келади. Фестивалда минглаб кучли полвонлар иштирок этиб, турли хил спорт йўналишлари, асосан, куч экстрими ва бодибилдингда куч синашадилар. 

Ўзбек спортчилари илк маротаба ушбу мусобақаларда 2015 йилда масрестлинг бўйича иштирок этганлар. 2016 йилда эса ўзбекистонлик полвонлар "Arnold Strongman" мусобақаларида қатнашиб, ярим финал саралаш босқичига чиқишга сазовор бўлганлар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: