Март оҳирида Эстония ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида кооперация биржаси бўлиб ўтади

Дата: 10:52, 14-03-2014.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 26-27 март кунлари Эстониялик ишбилармон доиралар вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, делегация таркибига транспорт ва логистика, машинасозлик, темир йўл юклари ташиш, порт хизматлари, ахборот технологиялари, ёғочни қайта ишлаш, кўчмас мулк, мебель ишлаб чиқариш, сланцли мой ва химиявий маҳсулотлар ишлаб чиқариш каби соҳаларда фаолият юритувчи компаниялар вакиллари киради.
Ташриф доирасида икки мамлакат тадбиркорларининг кооперацион биржасини ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: