Март охири-апрел бошида Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда

Дата: 14:36, 27-03-2017.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Март охири - апрел бошида Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“26−27 март ва 30−31 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб, кучайиш эҳтимоли бор, шамолнинг тезлиги 15−20 м/с га қадар кучайиши кутилади”, - дейилади ФВВ хабарида.

Шунингдек, 26 март – 30-31 март орасида республиканинг тоғли ва тоғолди туманларида кўчки ва сел келиши хавфи бор.

Таъкидланишича, 1-4 апрелда республика бўйлаб об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

“1-2 апрел орасида бутун мамлакат бўйлаб ёмғир ёғади, 2 апрел куни ёмғир айрим жойларда қорга айланиши мумкин, шамолнинг тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 2-4 апрел кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 1-3°гача совийди, кундузи 2-7°гача илийди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: