Март охирида Тошкентда иссиқ сувни режали ўчириш тадбирлари бошланади

Дата: 13:27, 18-03-2014.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Март ойи охирида Тошкентда иссиқ сувни режали ўчириш тадбирлари бошланади, дея хабар беради “Газета.uz” сайти.
2014-2015 йилги иссиқлик мавсумига тайёргарлик доирасида 24-28 март кунлари иссиқлик тармоқларининг максимал ҳароратларга чидамлилиги истеъмолчиларни иссиқ сув бўйича чеклаш билан бирга ўтказилади, беб хабар берди сайт “Тошиссиққуввати” корхонасига асосланган ҳолда.
31 март 25 апрель кунлари иссиқлик тармоқларининг механик мустаҳкамлик ва зичликка чидамлилиги истеъмолчиларни иссиқ сув бўйича чекловларсиз амалга оширилади.
Ва ниҳоят, 31 март 16 май кунлари оралиғида иссиқлиқ асос тармоқлари режали равишда тўлиқ тўхтатиш режалаштирилган. Бу беш кун давом этади ва ушбу вақт иссиқ сув таъминоти бўлмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: