Мартда “Тошкент” РФБ айланмаси 4,7 млрд сўмни ташкил қилди
Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Мартда “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 23 савдо сессияси ўтказилиб, 172та олти-сотди битими қайд қилинди. Натижада қиймати 4,7 млрд сўмлик қимматли қоғозлар сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунда 26 эмитентнинг 115,6 млн дона қимматли қоғозлари сотилди.
Ҳажми жиҳатидан энг йирик битим 1 мартда асосий секцияда (Main Board) қайд этилиб, унда “Asia Alliance Bank” АТБнинг 4,2 млн дона акцияси 1,08 млрд сўмга сотилди.
Март ойида биржа битимларининг ўртача ҳажми 27,3 млн сўмни ташкил қилди. Битимларнинг кунлик ўртача ҳажми 204,1 млн сўмни ташкил этди. Бир акциянинг ўртача баҳоси 40,6 сўмга тенг бўлди.