Мартда “Тошкент” РФБда битимлар ҳажми 40% қисқарди

Дата: 17:33, 14-04-2016.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Март ойида “Тошкент” Республика фонд биржасида (РФБ) битимларнинг ялпи ҳажми 11,8 млрд сўмни ташкил қилиб, 2015 йилнинг муқобил даврига солиштирганда  деярли 40% (19,9 млрд сўмга) қисқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат рақобат қўмитасидан хабар беришларича, 21 савдо сессиялари давомида  36 эмитентларнинг 4,8 млн дона қимматли қоғозлари билан 324 битим тузилди.

Улар орасида листинг компаниялари акциялари улуши 55 битим ёки 4,7 млрд сўмликни ташкил қилди, жумладан, ЭАВ 1 битим қайд этилди, давлат пакетларини сотиш  секциясида қиймати 0,01 млрд сўмлик 75 битим ўтказилди, қўшимча акциялар эмиссияси секциясида қиймати 4,5 млрд сўмлик 70 битим қайд қилинди.

Яна 20 млн сўмлик 121 битим жисмоний шахслар учун корпоратив қимматли қоғозлар секциясида ва 2,6 млрд сўмлик яна 3 битим (1таси ЭАВ) - блок-трейдинг бўлимида қайд қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: