Мартда Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган болаларга “А” витамини бериш тадбирлари бошланади

Дата: 10:30, 04-03-2015.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – Март ойида Ўзбекистонда 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларга “А” витамини беришнинг навбатдаги босқичи бошланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Акциядан кўзланган асосий мақсад – болаларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, уларнинг иммунитетини ошириш ва “А” витамини етишмовчилигини камайтиришдан иборат. Витаминлаштириш тадбирлари яшаш жойи бўйича барча тиббий муассасалар ва витаминлаштириш пунктларида бепул равишда ўтказилади. Бу каби акциялар Ўзбекистонда 2002 йилдан бери ЮНИСЕФ кўмагида ўтказиб келинмоқда”, – деб таъкидлашди Соғлиқни-сақлаш вазирлигида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: