Машинасозлик, фармацевтика ва енгил саноат Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг асоси бўлади

Дата: 15:34, 27-12-2016.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон билан сиёсий ва савдо иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш истиқболлари катта умид туғдирмоқда, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Биз ушбу мамлакат билан ҳамкорлик истиқболлари катта умид уйғотмоқда. Биз мамлакат даражасида ўзбек халқини танлаган йўли билан қутладик. Мен жаноб Мирзиёев (Ўзбекистоннинг янги президенти – КазТАГ) билан учрашдим ва биз барча йўналишдарда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигимизни қайд этдик”, - деди ҚР Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов сешанба кунги брифингда.

Вазирнинг сўзларига кўра, иқтисодий ҳамкорлик уч йўналишда ривож топади. Биринчи йўналиш машинасозлик (бунга фармацевтика ва енгил саноат ҳам киради). Иккинчиси қишлоқ хўжалиги ва учинчиси – транспорт йўналиши.

“2017 йилда мамлакатлар орасида йирик бизнес-форум ўтказишни кўзда тутяпмиз. Ҳозирда Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг “йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда. Бу келажакка жиддий асосдир”, - деб ҳисоблайди Қозоғистон ТИВ раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон минтақавий ҳамкорлик бўйича бир хил ёндашувга эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: