“Матбуот тарқатувчи” 2014 йилнинг иккинчи чораги бўйича дивидендлар тўлашга 242 млн сўмдан зиёд ажратади

Дата: 22:34, 04-09-2014.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – “Матбуот тарқатувчи” акционерлик компанияси 2014 йилнинг иккинчи чораги бўйича дивидендлар тўлашга 242,7 млн сўм ажратади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тўлов жамиятнинг номинал қиймати 3 минг сўмлик оддий исми кўрсатилган хужжатсиз акциялари бўйича амалга оширилади. Бундай акцияларнинг сони 1 млн дона.

Ҳар бир акция учун компания 242,7 сўм, ёки номиналига 8,1% тўлайди.

Дивидендлар 2014 йилнинг 28 ноябрига қадар тўланади.

Эслатиб ўтамизки, “Матбуот тарқатувчи” акционерлик компанияси 2013 йилда 1,23 млрд сўм миқдорда соф фойда олди, бу 2012 йилдагидан 35,6% кўп демакдир.

2013 йилнинг тўртинчи чорагида компания ҳар бир акция учун 320,8 сўм тўлаб берди. Бу номиналига 10,7% демакдир. 2014 йилнинг биринчи чораги бўйича эса бир акцияга 167,1 сўм тўланди (номиналига 5,6%).

$1 = 2351,84 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: