Мавсум олдидан “Бунёдкор”нинг тренерлар штаби Руминиялик тренер билан кучайтирилди
Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Тошкентда бўлиб ўтган махсус тадбир давомида “Бунёдкор” футбол клуби жисмоний тайёргарлик бўйича ўзининг янги мураббийсини таништирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жамоанинг янги тренери Болқонда таниқли мутахассилардан бири Августин Эдвард Киритадир. Илгари у Қозоғистон (“Ордабас”), Исроил (“Хапоэль”), Украинада (“Спартак”, “Карпати”), шунингдек, Руминиянинг барча етакчи клублари билан ишлаган”, – деб таъкидлашди “Бунёдкор” ФК матбуот хизматида.
“Бунёдкор” – Тошкентдаги профессионал футбол клуби бўлиб, унга 2005 йилда асос солинган. Жамоа Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида қатнашади. 2014 йилги мавсумда жамоа 4-ўринни олди.
Илгари ЎзТАГ “Бунёдкор” олти янги ўйинчи билан шартнома тузгани ҳақида хабар қилган эди.