Май охирида Тошкент Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҲАКнинг йиғилишини қабул қилади

Дата: 15:10, 10-05-2017.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – 28-29 майда Тошкентда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбек-Ҳинд ҳукуматлараро комиссиясининг (ҲАК) навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирги пайтда “Ҳиндистон-МДҲ” Савдо саноат палатаси Ўзбекистонга келувчи Ҳиндистон ишбилармон доиралари делегациясини шакклантириш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақида Ҳиндистон ССП президенти Сандип Чандра Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида бўлиб ўтган “Ўзбекистонда бизнес ва инвестиция фаолияти юритиш шароитлари” номли учрашувда маълум қилган.

 С.Чандранинг фикрига кўра, учрашувда олинган маълумотлар ҳинд ширкатларининг Ўзбекистонга қизиқиши ошишига сабаб бўлган.

“Ҳинд томони сезиларли муваффақиятларга эришган фармацевтика, текстиль саноати ва инфраструктура лойиҳалари алоҳида қизиқиш уйғотмоқда” – деб таъкидлади у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: