Май ойида ўзбек-қирғиз чегарасини бузган 42 шахс ушланди

Дата: 12:26, 20-06-2016.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Май ойида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси ўзбек-қирғиз давлат чегарасини бузган 42 шахсни қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассасадаги манбага асосланган ҳолда.

“Қўлга олинганлардан уяли телефонлар, магнитли ахборот воситалари, рангли металллар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, бошқа товар-моддий бойликлар ва улар чегарадан ноқонуний олиб ўтишга уринган қиймати 128 млн сўмлик валюта аниқланди”, - деб таъкидлади манба.

Баъзи ҳолатларда огоҳлантирувчи ўқ узишлардан кейин чегарабузувчилар давлат чегарасини ортга қараб кесиб ўтиб, Қирғизистон ҳудудида яширинишга муваффақ бўлишди. Уч ҳолатда қирғиз контрабандачиларининг Ўзбекистондаги шериклари қўлга олинди.

$1 = 2933,99 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: