Майда “Тошкент” РФБ битимлар ҳажми 33,4 млрд сўмни ташкил этиб, бир йилда 12,2 баробарга ўсди
Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Май ойида “Тошкент” Республика фонд биржасида (РФБ) қимматли қоғозлар билан битимлар ҳажми 33,4 млрд сўмни ташкил этди, бу эса 2017 йил майдаги кўрсаткичдан (2,7 млрд сумов) 12,2 баробар юқоридир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
РФБ хабар беришларича, бир ойда жами 22 та савдо сессиялари ўтказилди, биржа котировкаси рўйхатига киритилган 46 та эмитентнинг 144,2 млн дона қимматли қоғозлари олди-сотдиси бўйича 527 та битим имзоланди.
Қимматли қоғозлар бозорида энг йирик битим 18 май куни Nego Board музокаралар аукциони режимида тузилган бўлиб, натижада “Капиталбанк” АТБ 5,26 млн дона акцияси 4,99 млрд сўмга сотилди.
Акцияларнинг сотиш нархи уларнинг номинал қиймати – 950 сўмга тенг. Беш ой якунлар бўйича банк акцияларининг савдо ҳажми 30,6 млрд сўмдан ошди ва банк ушбу кўрсаткич бўйича биринчи ўринни эгаллади.
Май ойида қимматли қоғозларнинг ўртача кунлик айланмаси 1,5 млрд сўмни ташкил этган бўлса, битимларнинг ўртача ҳажми 63,3 млн сўмни ташкил қилди. Шу билан бирга, бир акциянинг ўртача сотув нархи 231,4 сўмни ташкил этди.
Инвесторлар – жисмоний шахслар орасида банкларнинг (99,1%) ва қурилиш саноати (0,6%) қимматли қоғозларига талаб юқори бўлди.
Инвесторлар – юридик шахслар орасида эса банкларнинг (11,3%), суғурта компанияларининг (2,6%), шунингдек, бошқа тармоқларнинг ишончли қимматли қоғозларига ишонч юқори бўлди.
$1=7909,37 сўм
Сурат манбаи: https://www.uzse.uz/