Майда Тошкентда биринчи ўзбек блокбастерининг тақдимоти бўлиб ўтади

Дата: 16:51, 29-04-2014.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ. – Май ойида Тошкентда биринчи ўзбек блокбастери – “Геолог. Ўлимдан кучли” фильмининг тақдимоти бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Фильм реал воқеаларга асосланган. Картина воқеалари ўтган асрнинг 60-йилларида бўлиб ўтади. Геология факультетининг икки битирувчиси Тошкентдан Новосибирск шаҳрига амалиётга боришади. Аммо бегона шаҳарда одатий саёҳат ҳақиқий қарама-қаршиликларга эга бўлган курашга айланиб кетади. Қаҳрамонлар кутилмаганда маҳаллий бандитлар, отишма, нотаниш ўрмонда бўрилар билан тунни ўтказиш каби синовларга дуч келадилар. Воқеаларнинг бундай ривожига умуман тайёр бўлмаган ёш амалиётчилар ушбу мураккаб вазиятда жон сақлашга ҳаракат қиладилар”, деб таъкидлади “Ўзбеккино” миллий агентлигидаги манба.
Фильмда таниқли ўзбек актёрлари Бобур Йўлдошев, Адиз Ражабов, Нозим Тулахўжаев, Сейдулла Молдахонов, Олег Галахов, Гулчеҳра Жамилова ва Михаил Каменскийлар суратга тушишган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: