Майда Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари $27 млрддан зиёдни ташкил қилди

Дата: 14:51, 14-05-2018.

Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – 1 май ҳолатига Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари $27 млрд 83,8 млнни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР. МБ матбуот хизматига таянган ҳолда.

Ялпи олтин-валюта захиралари $28352 млнни, шу жумладан, ҳорижий валютадаги активлар – $14415,9 млн ва монетар олтин $13936,1 млнни ташкил этди.

“Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат”, - дейилади хабарда.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилиши ҳам қайд этиб ўтилган.

Шундан кейин таъкидланишича, соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Сурат манбаи: https://www.syl.ru/article/187475/new_zolotoy-zapas-rossii-rost-zolotogo-rezerva-rossii

Янгилик билан ўртоқлашиш: