Мажбурий ижро бюроси директори энергоресурслар учун қарздорликни қисқартириш бўйича ишларни қониқарсиз деб тан олди

Дата: 17:59, 29-06-2017.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Халқаро Пресс-клуб йиғилишида Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев дебиторлик қарздорлигини қисқартириш ва энергоресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф қилиш бўйича ишларни қониқарсиз деб тан олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Айнан “кейинги йиллардаги” ишлар қониқарсиз деб тан олинди.   

Жумладан, 2015-2016 йилларда газ ва электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳоллари 48% ўсган, 2016 йилда эса судлар ва бошқа органлар чиқарган қарорларнинг атига 45% бажарилган холос.

Ва бу ҳол 2016 йил ва 2017 йилнинг биринчи чорагида “Ўзбекэнерго” ва “Ўзтрансгаз” компанияларининг 665 ходимлари, шунингдек, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд ижроси департаментининг 36 ходими қонунбузарликлар учун жиноий жавобгарликка тортилганига қарамасдан юз берган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: