Мажбурий ижро бюроси ходимларига қўшимча вазифа юклатилди

Дата: 16:25, 24-05-2019.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Мажбурий ижро бюроси ходимларига қўшимча вазифа юклатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, Президентимизнинг 23 майдаги "Мустақил давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг давлатлараро шахсларни қидирув тўғрисидаги шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

"Мажбурий ижро бюроси суд қарорини ижро этишдан бош тортган шахслар жойлашган жойни аниқлаш бўйича шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартнома бўйича халқаро ҳамкорлик амалга ошириладиган ваколатли орган томонидан белгиланади", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, МДҲга аъзо давлатларнинг давлатлар ўртасида ҳамкорлик амалга оширилаётган шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномаси 10 декабр 2010 да Москвада имзоланган.

Сурат манбаи: prokuratura.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: