Мажилис Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегараолди вакиллари фаолияти тўғрисидаги келишувни ратификация қилишни маъқуллади

Дата: 11:27, 12-06-2014.

Астана. 12 июн. ЎзТАГ – Қозоғистон Мажлиси депутатлари чоршанба куни бўлиб ўтган пленар мажлисда “Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегараолди вакиллари фаолияти тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги” ҚР қонун лойиҳасини маъқуллади, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
Келишувга мувофиқ томонлар чегара вакиллари ва чегара вакиллари ўринбосарлариларини тайинлайдилар ва бир бирларини бу ҳақида дипломатик каналлар орқали вакилларнинг фамилияси, исми ва отасининг исмини, фаолият иштирокчиларини ва жойлашган ўрнини кўрсатган ҳолда хабардор қиладилар.
Халқаро масалалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитасининг хулосасида қайд қилинишича, чегара вакиллари ўз фаолияти майдонлари доирасида чегараолди инцидентларининг олдини олиш ва ҳал қилиш учун зарур чораларни кўрадилар, давлат чегарасидан ўтишга доир белгиланган тартибларга риоя қилинишини назорат қиладилар, тегишли давлат органлари билан биргаликда қурол, қўрол-яроғ заҳиралари, наркотик воситалар, валюта ва радиоактив воситалар контрабандасига қарши курашиш учун зарур чораларни кўрадилар.
Бунда чегара вакиллари, уларнинг ўринбосарлари, ёрдамчилари, хизмат хат-хабарларини қабул қилиш ва етказиб бериш бўйича котиблар ва экспертларга бошқа томондаги давлат ҳудудида хизмат вазифаларини бажаришда шахсий дахлсизлик, шунингдек, улар ёнидаги уларга юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган хужжат ва мулкларнинг дахлсизлиги кафолатланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: