ЎМБ дивидендлар тўлашга 906,16 млн сўм ажратди

Дата: 11:02, 14-11-2014.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (ЎМБ) 2014 йилнинг 3-чораги учун оддий фоизли облигациялар бўйича дивидендлар тўлашга 906,16 млн сўм йўллади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк кузатув кенгаши ҳар бир қимматли қоғоз учун 25,9 минг сўм миқдорда тўловларни тасдиқлади.

Даромадлар тўлаб бериладиган облигациялар сони жами 35 минг дона.

Қимматли қоғозлар бўйича даромадлар тўлаб бериш 2014 йилнинг 14 ноябрига қадар давом этади.

$1 = 2392,5 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: