ЎМБ “Türk Eximbank” билан қиймати $44 млнлик заём битими имзолади

Дата: 16:20, 27-10-2017.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Шу йилнинг 26 октябр куни Истамбул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Туркиянинг экспорт-кредит банки “Türk Eximbank”и билан қиймати $44 млнга тенг заём битими имзолади, деб хабар беради молия кредит муассасаси матбуот хизмати.

“Келишув Туркия Республикаси хизматлари ва маҳсулотларини сотиб олишга қаратилган инвестиция лойиҳалари ва савдо битимларини молиялаштириш учун кредитлар ажратилишини кўзда тутади”, - дейилади хабарда.

Заём битими кафоланланган эмас, яъни ҳукумат кафолатини кўзда тутмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: