ЎМБ ва KfW IPEX-Bank 100 млн евролик келишув имзоладилар

Дата: 10:37, 15-01-2019.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 14 январ куни ўзбек-немис бизнес-форуми доирасида Ўзмиллийбанк (ЎМБ) ва Германиянинг KfW IPEX-Bank банк ўртасида 100 млн евро миқдоридаги кредит шартномаси имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“(…)Ўзмиллийбанк ва KfW IPEX-Bank 100 млн евролик кредит шартномаси имзоладилар”, - дейилади ЎМБ матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, имзоланган битим KfW IPEX-Bank - Банк билан Ўзмиллийбанк ўртасида йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун минимал суммаси 5 млн евро ва 10 йилгача муддатга мўлжалланган узоқ муддатли кредит линиясини тақдим этади.

“Ушбу шартноманинг, бошқа Европа банкларидан жалб қилинган кредит линиялари билан таққослаганда, асосий устунлиги – Германия. ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатларидан юқори технологияли Европа ускуналари ва хизматлари импорт қилишни кўзда тутган иқтисодиётнинг барча секторлари лойиҳаларини Euler Hermes, SACE ва SERV каби Экспорт кредит агентликлари (ЭКА) суғурта қопламаси остида молиялаштириш ҳисобланади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 20-22 январ кунлари Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёев Германияда давлат ташрифи билан бўлади.


Сурат манбаи: http://obiectivbr.ro

Янгилик билан ўртоқлашиш: