ЎМБ ва Райффайзенбанк Германия 300 млн евролик кредит келишувини имзоладилар

Дата: 14:33, 17-01-2019.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий банки (ЎМБ) ва Райффайзенбанк Германия 300 млн евролик кредит келишувини имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2019 йил 14 январ куни Берлинда Ўзбекистон президентининг Германияга давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида Ўзмиллийбанк ва Германиянинг Райффайзенбанки ўртасида 300 млн евро миқдоридаги кредит шартномаси имзоланди”, - дейилади ЎМБ матбуот хизматиинг хабарида.

Қайд этилишича, имзоланган келишув Европа иттифоқидан экспорт кредит агентликлари (ЭКА) суғурта қопламаси остида юқори технологияли ускуналар ва технологиялар экспортини молиялаштиришни назарда тутади. Шунингдек, Ўзбекистонда йирик инвеститсия лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш 7 йилгача узоқ муддатли кредит линиясини ажратиш орқали амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Германиянинг Раффайзенбанки Ўзмиллийбанкнинг узоқ муддатли ҳамкори, хусусан, ғазначилик ва ҳужжатли операциялар соҳасида икки банкнинг ҳамкорлиги 2001 йилда бошланган.

Биринчи Raiffeisen институти 1886 йилда очилган. Raiffeisen Bank International AG (RBI) гуруҳи банкнинг асосий банк бўлинмаси бўлиб, Марказий ва Шарқий Европа минтақасида $170 млрддан ортиқ активлари билан етакчилик қилади. Умуман олганда, RBI 2200 дан ортиқ бўлинмаларга эга бўлиб, минтақанинг 14 мамлакатида филиаллари мавжуд. 47 мингга яқин банк ҳодимлари 16 миллионга яқин мижозларга хизмат кўрсатади.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: