МДҲ божхоналари раҳбарлари экспорт қилувчилар ишини енгиллаштиришга келишиб олдилар
Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – МДҲ Божхона хизматлари раҳбарлари кенгашининг 4 июн куни Бокуда бўлиб ўтган 59-мажлисида экспорт қилувчилар ишини енгиллаштириш ҳақида келишиб олинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида эълон қилинган.
Озарбайжон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон божхоналари раҳбарлари саммитида келишиб олинган шартнома экспортни расмийлаштиришни соддалаштиришга кўмаклашади. Хусусан, қайта экспорт қилишда энди кўпсонли хужжатларни тўлдиришга хожат бўлмайди. Тўлдириладиган қоғозлар сони анча қисқаради.
Бундан ташқари, Россия божхона хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Владимир Малининнинг таъкидлашича, шартномада божхона қиймати ва ахборот алмашинуви ва бирқатор бошқа нарсалар билан боғлиқ алоҳида ўрин қайд этилиб, улар тўғрисида божхона бошлиқлари орасида экспертлар даражасида олдиндан келишувларга эришилади.