МДҲда космик мониторинг тизими яратилади

Дата: 16:14, 24-10-2014.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Мустақил Давлатларлар Ҳамдўстлигида (МДҲ) фавқулодда ҳолатларни (фҳ) космик мониторинг қилиш бўйича давлатлараро тизим ва ҳудудлараро сунъий йўлдош алоқаси тизими яратилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумот РФ Федерал космик агентлиги (Роскосмос) сайтида жойлаштирилган.

Юқорида қайд этилган тизимларни ташкил этиш ҳақидаги қарор МДҲ Ижроя ҳокимияти органлари космик фаолият соҳасида ҳамкорлик бўйича вакилларининг йиғилишида қабул қилинган.

Йиғилиш иштирокчилари халқаро ҳукуматлараро илмий-тадқиқот ташкилоти мақомидаги “Бирлашган космик тадқиқотлар институти”ни ташкил этиш ҳақидаги келишувни тайёрлашни режалаштирдилар. Шунингдек, МДҲга аъзо мамлакатларнинг қишлоқ хўжалик ерларини сунъий йўлдошдан туриб мониторинг қилиш тизимини яратиш ҳақида ҳам келишиб олдилар.

Эстлатиб ўтамизки, МДҲ Ижроя ҳокимияти органлари космик фаолият соҳасида ҳамкорлик бўйича вакилларининг кейинги йиғилиши 2015 йилда Минскда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: