МДҲда меҳнат муҳожирлари, шу жумладан, ўзбекистонликлар учун электрон карталар жорий қилинади
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – МДҲнинг миграция органлари раҳбарлари Санкт-Петербургда меҳнат муҳожирлари, шу жумладан,ўзбекистонликлар учун электрон карталар жорий қилиш масаласини муҳоокама қиладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ҳамдўстликнинг миграция органлари раҳбарлари 26-27 ноябрда Санкт-Петербургда бўладиган йиғилишида узоқ муддатли муҳожирлар – МДҲ мамлакатларидан бўлган кишиларни интеграция қилишнинг умумий ёндашувлари ва муҳожирнинг МДҲ мамлакатлари ҳудудларида электрон карталарини жорий этиш тўғрисидаги хужжатлар лойиҳалари муҳокама қиладилар”, - деб хабар қилади МДҲ Ижроя қўмитаси матбуот хизмати.
Кенгаш аъзолари МДҲ миграцион вазиятни муҳокама қиладилар, ушбу соҳада олдин қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таҳлил қиладилар, МДҲ аъзо мамлакатлар фуқароларининг ҳақиқий эмас деб топилган хужжатлари базасини яратишнинг мақсадга мувофиқлиги ва ташқи меҳнат миграциясини миллий тартибга солишни муҳокама қиладилар.