МДҲ давлатлари Ўзбекистон ва Қозоғистон учун умумий виза Silk way лойиҳасини қўллаб-қувватлади

Дата: 13:32, 10-07-2019.

Тошкент. 10 июль. ЎзТАГ - Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари (МДҲ) хорижий туристларларни жалб қилиш учун Ўзбекистон ва Қозоғистон учун мўлжалланган Silk way визаси лойиҳасини қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ОАВ маълумотларига кўра, бу ҳақда Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Абдулазиз Аккулов 9-10-июль кунлари Самарқанд шаҳридаги ташкилотнинг биринчи туристик ярмаркаси доирасида МДҲ туризм кенгашининг навбатдаги мажлисида маълум қилди.

Учрашувда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон туристик идоралари вакиллари иштирок этди.

А.Аккулов: "Мажлис иштирокчилари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг Silk way режимидан фойдаланиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишини қўллаб-қувватладилар", - дея таъкидлаб, йиғилиш якунлари бўйича икки мамлакат идоралари янги маҳсулотни ишга туширишнинг ташкилий-техник жиҳатларини кўриб чиқаётганлигини аниқлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июнь ойида Қозоғистон биринчи президентининг қизи, ўша пайтда Сенатнинг халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси бўлган Дарига Назарбоева Ўзбекистонга хориждан сайёҳларни жалб қилиш учун «шенген Silk viza»нинг Осиё версиясини яратишни таклиф қилган эди.

Қирғизистон ва Тожикистон қўшма визага қизиқиш билдирдилар. Шунингдек, Қозоғистон томони лойиҳага Озарбайжон ва Туркияни жалб қилишни режалаштирмоқда.

 

Сурат манбаи: ia-centr.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: