МДҲ энг йирик 200 банкларининг йиллик рейтингига 11 ўзбек банки ҳам кирди

Дата: 17:33, 30-09-2016.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – “РИА Рейтинг” агентлиги томонидан тайёрланган МДҲ энг йирик 200 банкларининг йиллик рейтингига 11 ўзбек банклари ҳам кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

 Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки рейтингда 30-ўриндан жой олди. Унинг активлари 2016 йилнинг 1 январига келиб $5,61 млрдга етган, бу мамлакат банк тизимининг 24,2% ташкил қилади.

“Ўзсаноатқурилиш” банк 58-ўринда ($3,14 млрд, 13,5%), “Асака” банки 65-ўринда ($2,58 млрд, 11,1%), “Ипотека банк” 93-ўринда ($1,55 млрд, 6,7%), “Қишлоқ қурилиш банк” 95-ўринда ($1,49 млрд, 6,4%).

Рейтингга, шунингдек, “Халқ банки”, “Агробанк”, “Ҳамкорбанк”, “КDB банк Ўзбекистон”, “Ипак йўли банки” ва “Капиталбанк” ҳам кирган.

Рейтинг очиқ фойдаланишдаги молия ҳисоботлари асосида тайёрланган. МДҲ 1000 банклари орасига 11 мамлакатнинг банклари кирди. Булар Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистан, Ўзбекистон ва Украина банкларидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: