МДҲ мамлакатлари IT-жиноятлар билан биргаликдаги курашни кучайтиради

Дата: 09:17, 10-04-2018.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Минск шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, учрашувда халқаро кун тартиби ва МДҲ шаклидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

МДҲ низомий органлари мажлисларига тайёргарлик доирасида МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кўп томонлама ҳужжатлар лойиҳасини муҳокама қилдилар ва маъқулладилар, шулар жумласига Информацион технологиялар соҳасидаги жиноятчилик билан курашда ҳамкорлик тўғрисида Битим, 2019-2023-йилларга мўлжалланган жиноятчилик билан курашиш чора-тадбирлари Давлатлараро дастури ва бошқалар киради.

Вазирлар учрашувида ТИВКнинг навбатдаги мажлисини МДҲ Саммити арафасида жорий йил кузида Душанбе шаҳрида ўтказиш қарори қабул қилинди.

Ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари делегациялари раҳбарлари Беларусь президенти Александр Лукашенко томонидан қабул қилинди.

Сурат манбаи: http://www.it-ping.ru/lokalnaya-set/montazh-sks

Янгилик билан ўртоқлашиш: