МДҲ мамлакатлари ташқи ишлари вазирларининг ўринбосарлари Украинадаги вазиятни муҳокама қилади

Дата: 10:48, 12-03-2014.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – МДҲ мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари 14 март куни Минск шаҳрида Украинадаги вазиятни муҳокама қилади, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) www.kaztag.kz МДҲ ижроя қўмитаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“11 март куни Минскда Ҳамдўстликка аъзо мамалакатлар Ҳамдўстликнинг низом ва бошқа органларидаги Доимий ваколатли вакиллари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди”, дейилади қўмита сайтида.
Вакиллар йиғилишда Украинанинг МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини чақиришга доир ташаббусига ўз мамлакатларининг муносабатларини баён қилишди.
“Узоқ муҳокамадан кейин 2014 йилнинг 12 март куни Украинанинг ташаббуси билан МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини чақиришга кўпчилик МДҲ мамлакатларининг розилиги йўқлиги сабабли 14 март куни Минск шаҳрида Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун МДҲ мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида учрашув ўтказиш таклифини қўллаб қувватлашга қарор қилинди”, дейилади хабарда.
Ушбу қарор мажлисда раислик қилган Украинанинг МДҲ мувофиқлаштирувчи институтларидаги ваколатли доимий вакили Иван Бунечко томонидан имзоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: