МДҲ мамлакатлари тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш бўйича ягона тартиб-қоидалари ишлаб чиқмоқдалар

Дата: 16:21, 01-11-2017.

Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – МДҲ мамлакатлари назорат қилинадиган етказиб бериш услубида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш бўйича ягона тартиб-қоидаларини белгиловчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жиноятчиликка қарши кураш бўйича ёндашувларни бирлаштирадиган янги ҳужжатнинг тафсилотлари яқинда Душанбедаги МДҲ мамлакатлари ички ишлар вазирликлари ва полицияларининг экспертлари йиғилишида муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ, шунингдек, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органлари делегациялари, МДҲ мамлакатлари ҳудудида уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли турдаги жиноятларга қарши курашни мувофиқлаштириш идораси вакиллари иштирок этди.

“Учрашувда тармоқ мутахассислари қидирув операцияларини амалга ошириш бўйича ўз қарашлари, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, ички ишлар органлари ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашдилар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот-хизматида. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: