МДҲ мамлакатлари ҳукуматлари 20 атрофида хужжатларни кўриб чиқадилар

Дата: 13:37, 18-11-2014.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – 21 ноябрда Ашхободда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари Ҳукуматлари Раҳбарлари кенгаши (ҲРК) 20 атрофида хужжатларни кўриб чиқадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумотни МДҲ Ижроя қўмитаси матбуот хизмати тарқатди.

Хусусан, 2011 йил 18 октябрга оид Эркин савдо тўғрисидаги шартнома келишувларининг амалга оширилиши таҳлил қилинади. Бугунда ушбу хужжат ратификация қилиниб, Арманистон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Россия ва Украина учун кучга кирди. Тожикистон ҳозирча Шартномани ратификация қилгани йўқ. Бундан ташқари, 31 майда Ўзбекистон ҳам Шартномага қўшилди.

Ҳукумат раҳбарлари 2011-2013 йилларда қазилма бойликларни аниқлаш, фойдаланиш ва қўриқлаш бўйича Ҳукуматлараро кенгаш фаолиятига баҳо берадилар, нефть ва нефть маҳсулотлари бозорларида рақобат ва нарх-наво масалаларини муҳокама қиладилар.

Кенгаш эътиборига атом энергетикаси соҳасида ҳамкорликка доир икки масала ҳам тақдим этилади.

Улардан бири – “Уран қазиб олиш ишлаб чиқаришлари бўлган давлатлар ҳудудларини рекультивация қилиш” Ҳукуматлараро дастурининг амалга оширилиши, иккинчиси эса – МДҲга аъзо мамлакатларнинг Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасидаги ядро ва радиацион хавфсизлиги концепциясидир.

Иқтисодий масалалардан ташқари, МДҲ ҲРК йиғилишида Ҳамдўстликда гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор хужжатлар ҳам кўриб чиқилади. Улар орасида 2015-2016 йилларда Гуманитар соҳада устувор тадбирлар режаси бўлиб, хужжатда маданият, таълим, фан, ахбоорот ва оммавий коммуникациялар, ноширлик, спорт, соғлом турмуш тарзи, ёшлар билан ишлаш каби йўналишлардаги иш режалари мавжуд. Шунингдек, 2020 йилга қадар МДҲда туризмни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда 2015-2017 йилларга мўлжалланган тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: