МДҲ мамлакатлари ҳукуматлари раҳбарларининг кейинги йиғилиши 2015 йил 29 майда Астанада бўлиб ўтади
Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳукуматлари раҳбарларининг кейинги йиғилиши 2015 йил 29 майда Астанада бўлиб ўтади, дея хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) Ҳамдўстлик Ижроя қўмитаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Қозоғистон Республикаси таклифига кўра ҳукуматлар раҳбарларининг кейинги йиғилиши 2015 йил 29 майда Астанада ўтказишга қарор қилинди”, – деб иқтибос келтиради матбуот хизмати Ижроя кенгаши раиси Сергей Лебедевнинг сўзларидан.
Унинг сўзларига кўра, кенгаш йиғилишида делегациялар раҳбарларининг тор доирасида иқтисодий ҳамкорлик масалалари, шу жумладан, эркин савдо ҳудуди ҳақидаги низоми муҳокама қилинган.
Ижроя қўмитасининг таъкидига кўра, 21 ноябрда Туркманистон похтахти Ашхабодда МДҲ мамлакатлари ҳукуматлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда Россия, Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Бош вазирлари қатнашмоқдалар.