МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент йиғилишида ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорлик муҳокама қилинади

Дата: 14:54, 05-04-2017.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – 7 апрелда Тошкентда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашини йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.

“Йиғилишда 16 масалани кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Улардан муҳимлари орасида МДҲ Ташқи ишлар вазирларининг христиан, мусулмон ва бошқа конфессиялар вакилларига нисбатан камситиш ва чидамасликка йўл қўймаслик ҳақидаги баёноти лойиҳаси ҳам бор”, - дейилади МДҲ Ижроия қўмитаси сайтида.

Шунингдек, кун тартиби лойиҳасига МДҲ мамлакатларининг ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорлиги, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши туриш, соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ўрин олган.

Бундан ташқари, 2016 йилдаги ТИВаро кўпдаражали маслаҳатларга якун ясаб, 2017 йилги режани тасдиқлаб олиш режалаштирилмоқда.

Кун тартибига МДҲнинг ҳуқуқ, жиноят йўли билан олинган даромадларни легаллаштириш масалалари бўйича ҳамкорлигини кўриб чиқиш ҳам киритилган.

“Жорий йилда халқаро ташкилотларда, ахборот соҳасида, замонавий муаммоларга қарши туриш, қуролсизланиш ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари юзасидан маслаҳатлашувларни ўтказиш белгиланган”, - деб таъкидаланади хабарда.

Шунингдек, ТИВК 2018 йилда Арманистонда (Горис), 2019 йилда Беларусда (Брест), 2020 йилда Қозоғистонда (Чимкент) “Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти” дастурини амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилинади.

Бундан ташқари, ташқи сиёсий муасасалар раҳбарлари Россия ИИВ Нижегород академиясига таълим дастурлари бўйича солиқ текширувларини ўтказиш борасида асос ташкилотга айлантириш масаласи кўриб чиқилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: