МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари кенгашида Ўзбекистондан бош вазир ўринбосари қатнашади
Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари кенгашида Ўзбекистондан бош вазир ўринбосари қатнашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адхам Икрамов бошчилигидаги делегация 2015-йил 30-октябр куни Душанбе шаҳрида (Тожикистон Республикаси) бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса хабарида.
Ўз навбатида, Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) ушбу маълумотни тасдиқлади.
“Ўзбекистондан МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари кенгашида бош вазир ўринбосари, қўшни давлат ҳукуматида соғлиқни-сақлаш, экология ва инсонлар турмуш даражасини назорат қилувчи Адхам Икрамов қатнашади”, - дейилади пайшанба кунги хабарда.
Нашр малумотига кўра, йиғилиш Душанбедаги “Кохи Наврўз” номли маданий-кўнгилочар мажмуида бўлиб ўтади. Бундан олдин бу ерда ШҲТ мамлакатлари бошлиқлари саммити бўлиб ўтган эди.
Кенгаш йиғилиши дастлаб тор доирада, кейинчалик кенгайтирилган шаклда ўтказилади.
Шундан сўнг ОАВ учун матбуот анжумани ўтказилади.
Душанбега Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Молдова, Озарбайжон ва Беларусь бош вазирлари келиши кутилмоқда. Уларга Тожикистондан Кохир Расулзода қўшилади.
Украина ушбу саммитда қатнашмаяпти.
Тожикистон етакчисининг МДҲ бош вазирлари билан учрашуви Миллатлар уйида ўтказилади.


