Меҳнат вазирлиги Жаҳон банкига Ўзбекистонда микрокредитлаш жамғармаси ташкил этишни таклиф қилди
Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Жаҳон банкига Ўзбекистонда аҳоли мақсадли қатламлари, битирувчилар, жумладан, қайтиб келган меҳнат муҳожирлари ва имконияти чекланган кишилар учун микрокредитлаш жамғармаси ташкил этишни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Вазирликдан хабар қилишларича, бундай жамғарма Жаҳон банки ёки донорлар маблағлари ҳисобига ишлаши мумкин ҳамда гаровсиз кредитлаш тизимини кенгайтириш, ихчам ускуналари лизингини йўлга қўйиш имконини беради. Бу айниқса, қишлоқ жойларда муҳим.
Ушбу масалалар Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Азиз Абдуҳакимовнинг ЖБ миссияси аъзолари билан учрашувчида муҳокама қилинди. ЖБ делегациясига ижтимоий ҳимоя ва меҳнат бўйича глобал амалият бўлими катта директори Аруп Банержи бошчилик қилган.
Имконияти чекланган кишилар ва меҳнат бозорида етаклича рақобатбардош бўлмаган шахслар учун ижтимоий корхоналар яратиш масаласи ҳам кўриб чиқилган.
ЖБ миссияси раҳбари ушбу чоралар ривожланаётган истисодиётлар шароитларида самарали бўлишини таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамизки, ЖБ вазирликнинг Ўзбекистонда ишга жойлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича интеграциялашган “Ягона дарча” лойиҳасида қатшнашмоқда.