Меҳнат вазирлигида Корея парламенти делегацияси билан учрашув ўтказилди

Дата: 21:39, 26-05-2016.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Меҳнат вазирлигида Корея Республикаси Миллий ассамблеяси делегацияси билан учрашув ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирликдан хабар беришларича, учрашувда атроф муҳит ва меҳнат қўмитаси раиси Ким Енг Жо бошлиқ делегация муассаса иши билан таништирилди.

Меҳнат вазирлиги фаолияти ҳақида вазир Азиз Абдуҳакимов сўзлаб берди.

Делегация аъзолари Ўзбекистонга танишув ташрифидан кўзланган мақсадлар, Миллий ассамблея иши ҳақида сўзлаб бердилар.

Корейс томони Ўзбекистоннинг бой маданияти ва меъросига ҳурмат билан муносабатда эканликлари ва минтақада ана шундай ҳамкорга эга эканлигидан жуда мамнун эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: