“Меҳрибонлик” уйининг 50 тарбияланувчиси Самарқандга экскурсияга кетди

Дата: 16:23, 05-06-2015.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Тошкентдаги 21,22 ва 30 сонли “Меҳрибонлик” уйларининг 50 тарбияланувчиси Самарқандга экскурсияга кетди. Саёҳат “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жамғармадан хабар қилишларича, болалар Самарқанднинг дунёга машҳур Регистон майдони, Гўр-Амир мажмуаси, шунингдек, шаҳар тарихи музейига ташриф буюрадилар. Мазкур экскурсия “Она юртим тарихи” шиори остида ўтказилмоқда.

“Соғлом авлод учун” жамғармаси қатор вазирлик ва муассасалар билан биргаликда доимий равишда турли шу каби тадбирларни ўтказиб келади. Улар асосан ижтимоий кўмакка муҳтож ёш авлодни маданий ва маънавий жиҳатдан камол топтиришга қаратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: