Медиа-кунлар доирасида ўзбек журналистлари пул топиш ва муваффақиятли бўлишга ўргатилади

Дата: 13:19, 23-09-2015.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – Электрон оммаий ахборот воситалари миллий ассоциацияси тмонидан ташқил этилган медиа-кунлар доирасида ўзбек журналистлари пул топиш ва муваффақиятли бўлишга ўргатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Нодавлат оммавий ахборот воситалари ижодий гуруҳлари учун таълимга йўналтирилган медиа оромгоҳдан бошланган медиа-кунлар 15 сентябрдан бери давом этмоқда.

Ўтказилган тренинглар мустақил оммавий ахборот воситалари таҳририятларининг рентабеллигини ошириш, Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини намойиш этиш, ахборот дастурлари ҳамда ёшларга йўналтирилган дастурларни ижодий ёндашув билан етказиш каби мавзуларга бағишланди.

Бунда медиа оромгоҳдан кўзланган асосий мақсад – журналистларнинг профессионал даржасини оширишдан иборат. Тренер сифатида эса АҚШ, Чехия Республикаси, Литва, ҳамда Россиядан келган халқаро мутахассислар иштирок этдилар.

Медиа оромгоҳдан ташқари тадбир доирасида “Миллий журналистиканинг ривожлантиришнинг истиқболлари: қонун ижодкорлигидаги ташаббуслар, хориж тажрибаси” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтади. Унда ЎзEОАВМА раҳбарлари, Олий Мажлис, давлат органлари вакиллари, шунингдек, депутатлар ва халқаро экспертлар иштирок этишади.

Медиа кунлар якунида иштирокчилар ўзларининг тренинглар жараёнида ишлаб чиққан лойиҳаларини тақдим этадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: