Медведев МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Тошкентдаги мажлисида иштирок этади

Дата: 12:37, 31-10-2017.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2-3-ноябр кунлари Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилади”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Ташриф доирасида кўп қиррали ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш, уларни аниқ мазмун билан бойитишнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун ҳукуматлараро музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: