Медведев ва Арипов Москвада атом энергетикаси бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришни муҳокама қиладилар
Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – 7 сентябрда Москвада Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповларнинг учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Россия ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, А. Ариповнинг ишчи ташрифи доирасида ҳукумат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар ҳамкорликка доир кенг кўламдаги масалаларни муҳокама қиладилар.
Таъкидланишича, атом энергетикаси, саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Бундан ташқари, музокаралардан сўнг Д. Медведев ва А. Ариповлар раислигида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 19-мажлиси бўлиб ўтади.
“Музокаралар якунлари бўйича ҳукуматлараро ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда”, - деб хулоса қилинади хабарга.
Сурат манбаи: из http://uz.utro.news