Мен Тошкентда рўйхатда тураман, дейишни яхши кўраман – Севара Назархон

Дата: 14:18, 24-02-2015.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Мен Тошкентда рўйхатда тураман, дейишни яхши кўраман, деди таниқли ўзбек хонандаси Севара Назархон россиянинг “Музыкальная правда” газетасига берган интервьюсида, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ва бу билан жуда фахрланаман ва бу ердан ҳеч қаерга кетмоқчи эмасман, деб давом этди хонанда. “Умуман, курраи заминда бўлаётган ҳар қандай ўзгаришларга қарамасдан, - холбуки мен ушбу ўзгаришларни сезаман, - айнан мен учун ушбу боғлиқликни сақлаб қолиш жуда муҳим”, - деди С. Назархон.

Унинг сўзларига кўра, Севара бусиз яшай олмайди. “Бу менинг учун худди тоза ҳаво каби, мен Лондонда, Москвада ижод қила олишимга қарамасдан, айнан шу заминга боғлиқлигимни сақлаб қолишим муҳим. Буни катта ишонч билан айтишим мумкин. Ҳар доим шундай бўлиб қолишини истайман ва мен бу билан фахрланаман”, - деб таъкидлади хонанда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: