Мэн Цзянчжу бошчилигидаги хитой делегацияси Ўзбекистонга келади

Дата: 10:20, 08-09-2017.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ - 9-10-сентябр кунлари Хитой Коммунистик партиясининг Сиёсий бюроси аъзоси, ХКПнинг Марказий қўмитаси Сиёсий-юридик комиссияси котиби, Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг ҳамраиси Мен Цзянчжу бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегацияси Ўзбекистонда бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

 “Хитой вазирликлари ва идоралари, етакчи компаниялари ҳамда фирмаларининг вакиллари таркибидаги Хитой делегацияси Тошкентдаги Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 4-йиғилиши ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форумида иштирок этади”, - дейилади хабарда.

Ташриф дастурига кўра Бухоро шаҳрида бўлиш ҳам режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: